Жавлон АБДУЛЛОнинг мукамммал дас­турлашни ўргатишга бағишланган ўзбек тилидаги туркум китоб­ларининг биринчиси нашрдан чиқди.

Ушбу китоб замонавий дастурлашни ўр­ган­моқчи бўлганлар, дастурлаш билан шуғул­ланадиганлар ва ҳатто дастурий таъминот яратиш бўйича етук мутахассислар учун ҳам мўлжалланган бўлиб, илм олиш ва мустах­камлаш учун энг керакли бўладиган зарурий билим­ларни ўзида жамлаган ҳамда содда-ту­шунарли тилда баён этилган, ортиқча-са­марасиз маълумотлар ўрнига йигирма йил­лик амалий ишлаш жараёнида ортти­рилган ҳаё­тий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда фойдали кўрсатмалар яққол тарз­да ва ўрин­ли келтирилган мукаммал қўлланмалар­нинг илк қисмидир. Шунинг ўзи ҳам китобда ёри­тилган билимларни ўзлаштирган кишининг етук веб-дизайнер сифатида кенг фаолият юритишига етарли замин яратади.

«ЖОН»имдаги «жим» икки долингга фидо.

Андин сўнг «алиф» тоза ниҳолингга фидо.

«Нун»и доғи анбарин ҳилолингга фидо.

Қолғон икки нуқта икки холингга фидо.

Қолғон икки нуқта икки холингга фидо.

Китобдан олинган мисол: Ҳарф ва нуқта­лар устига сичқонча борганда Навоий қа­ламига мансуб рубоийдаги мисралар кўринади.

Китобда ёритилган мавзулар бўйича му­лоҳазалар, таклифлар, саволлар ҳамда ўз амалий дастурлаш фаолиятингизда муаммо­лар юзага келса, шу сайт орқали мурожаат қилишингиз мумкин.